Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида “Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси ходимлари меҳнатини рағбатлантиришнинг самарали тизимини жорий этиш тўғрисида”ги ҳужжат лойиҳаси жойлаштирилди.
Ҳужжат билан Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси ва унинг таркибига кирувчи корхоналар ходимларига меҳнатига ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисида низом тасдиқланиши мумкин.
Низомга кўра, у қуйидаги ходимларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш тартибини белгилайди:
Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси марказий аппарати, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар автомобиль йўллари ҳудудий бошқармалари, “Ўзйўлкўкаламзорлаштириш” унитар корхонаси ва Республика йўл жамғармаси;
Қўмита таркибидаги йўллардан мунтазам фойдаланиш унитар корхоналари, туман йўллардан фойдаланиш унитар корхоналари, кўприклардан фойдаланиш унитар корхоналари, “Ўзйўлкўкаламзорлаштириш” унитар корхонаси таркибидаги Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар худудий корхоналари, “Дўрмонавтойўл” ва “Қамчиқавтойўл” ихтисослашган йўллардан фойдаланиш унитар корхоналари, “Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини қуриш ва реконструкция қилиш Дирекцияси” давлат унитар корхонаси ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар автомобиль йўллари ҳудудий бош бошқармалари таркибидаги “Минтақавий йўлларга буюртмачи хизмати” давлат унитар корхоналари ходимлари.
Қўмита ва худудий бошқарма ходимларини мукофотлаш ва уларга моддий ёрдам кўрсатиш қуйидаги маблағлар ҳисобига амалга оширилади:
а) бюджет маблағлари ҳисобига:
бир йилда икки ойлик иш ҳақи фонди миқдоридаги мукофотлар;
бир йилда бир ойлик иш ҳақи фонди миқдоридаги моддий ёрдам тўловлари;
қонунчиликда белгиланган миқдор ва тартибда давлат хизматчиларининг лавозим маошига меҳнатни рағбатлантириш коэффиценти;
махсус моддий рағбатлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобига меҳнатга ҳақ тўлаш фондидан 15 фоиз миқдорида ходимлар меҳнатини моддий рағбатлантириш;
давлат мукофотлари, фахрий ёрлиқлар билан тақдирланганлиги учун қонунчиликда белгиланган миқдор ва тартибда рағбатлантириш.
б) Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси фаолиятини ривожлантириш ва қўлаб-қувватлаш жамғармаси, бюджет ташкилотларини ривожлантириш жамғармаси, бюджетдан ташқари жамғармалар ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига:
ходимнинг умумий иш стажи давомийлигидан келиб чиқиб, хизмат муддати учун лавозим маошига ҳар ойлик устамалар;
байрам саналарига мукофатлаш;
хизмат вазифаларини сидқидилдан ва самарали бажарганлик учун юқори малакали ходимларнинг лавозим маошларига устамалар;
ой, чорак ва йил якунлари бўйича мукофотлар;
ходимнинг нафақага чиқиши муносабати билан қимматбаҳо совғалар ёки пул маблағлари билан тақдирлаш;
ходимларни ижтимоий муҳофаза қилиш мақсадида уларнинг соғлигини тиклаш, овқатланиш ва транспорт харажатларини қоплаш ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини харид қилиш ва бошқалар.
Хўжалик ҳисобидаги корхоналар ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш лавозим маошларига қўшимчалар ва устамалар, шунингдек, мукофотлар ва бошқа барча турдаги ижтимоий тўловлар автомобиль йўлларини сақлаш харажатларига ажратилган маблағлар ҳисобидан корхона раҳбарлари томонидан жамоа шартномаларида, шунингдек иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи билан келишиб қабул қилган бошқа локал ҳужжатлар асосида амалга оширилади.
Мукофотлаш корхона бўйича белгиланган асосий кўрсаткичлар бажарилганда, шунингдек, ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишга, харажатларни камайтиришга ва ишлаб чиқаришнинг ички захираларидан фойдаланишга йўналтирилган тадбирлар ўз вақтида бажарилганда ҳамда кутилаётган самарага эришилганда ҳисобот давридаги ишларнинг натижалари бўйича амалга оширилади.
Мукофотлашнинг аниқ кўрсаткичлари тегишли ташкилотлар раҳбарлари томонидан касаба уюшма қўмитаси билан келишган ҳолда белгиланади.
Мукофотлаш ва уларга белгиланадиган қўшимча ва устама тўловлар миқдорлари тегишли ташкилотларнинг раҳбарлари томонидан корхонанинг молиявий имкониятлардан келиб чиққан ҳолда белгиланади.
Давлат мукофотлари, фахрий ёрлиқлар билан тақдирланганлиги учун қонунчиликда белгиланган миқдор ва тартибда рағбатлантириш.
Қўмита, худудий бошқарма ва хўжалик ҳисобидаги корхоналарнинг ходимларига меҳнат тўғрисидаги қонунларга мувофиқ Автомобиль йўллари соҳасида, давлат ва бошқа хўжалик бошқарув органларида узоқ муддат ишлаганлик учун лавозим маошига фоиз миқдорида ҳар ойда қуйидаги миқдорларда устамалар тўланади:

Байрам саналарида - Янги йил, Хотин-қизлар куни, Наврўз байрами, Хотира ва қадрлаш куни, Мустақиллик куни, Ўқитувчи ва мураббийлар куни, Конституция куни, “Рўза ҳайит” (Ийд ал-Фитр) ва “Қурбон ҳайит” (Ийд ал-Адҳа) ҳамда касб байрамида ходимлар ойлик лавозим маошининг баробари миқдорида рағбатлантирилади.
Ходимларни ижтимоий муҳофаза қилиш ва уларнинг меҳнати самарадорлигини ошириш мақсадида:
ҳар ойда транспорт ва овқатланиш харажатларини қоплаш учун энг кам ойлик иш ҳақининг уч баробаригача;
қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини харид қилиш учун ходимларга бир йилда бир маротаба энг кам ойлик иш ҳақининг ўн баробаригача бўлган миқдорда тўловлар амалга оширилади.
Мукофотларнинг аниқ миқдорларини белгилаш учун ходимларини мукофотлаш тартибини белгилаш комиссияси ташкил этилади.
Комиссия қарори кўпчилик овоз билан қабул қилинади ва тегишли баённома билан расмийлаштирилади. Овозлар тенг бўлган тақдирда, комиссия раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.
Қўмита, худудий бошқарма ва хўжалик ҳисобидаги корхона раҳбарлари ва бош бухгалтерлари ходимлар меҳнатини нормалаш ва ҳисобга олишнинг ташкил этилиши, лавозим маошлари ва тариф ставкаларининг тўғри белгиланганлиги, ушбу Низомда назарда тутилган қўшимчалар, устамалар ва мукофотлар тўғри ҳисоблаб чиқилганлиги, маблаҳлардан мақсадли ва оқилона фойдаланганлиги учун шахсан жавобгардир.
Қўшимча ва устама тўловлар ҳамда мукофотлаш миқдорининг тўғри белгиланиши юзасидан комиссия раиси ва унинг аъзолари масъулдирлар.
Қўмита, худудий бошқарма ва хўжалик ҳисобидаги корхонани молиялаштириш қонунчиликда белгиланган тартибда тасдиқланган харажатлар сметасига мувофиқ ҳамда хўжалик ҳисобидаги корхоналарнинг молиявий имкониятларидан келиб чиқиб, тегишли миқдор ва манбалар ҳисобидан амалга оширилади.












