Ўзбекистон | 15:04 / 10.11.2025
1127
2 дақиқада ўқилади

Беморни ҳудуднинг ўзида даволаган раҳбарлар рағбатлантирилади

Профилактика, маҳаллий даволаш ва сервисни яхшилаб, дори таъминотини тартибга солган, кадрлар тайёргарлигини кучайтирган ва рақамлаштиришни тўлиқ якунлаган туман–вилоят тиббиёт раҳбарлари фахрий унвон, 30 млн сўм шахсий мукофот, муассасаси учун 500 млн сўм инфратузилмага ёрдам ҳамда хорижда менежерлик ўқувларига йўлланма олади.

Фото: Президент матбуот хизмати

Тиббиёт соҳасида натижага йўналтирилган рағбатлантириш пакети белгиланди. Унга кўра, қуйидаги йўналишларда самара кўрсатган раҳбарлар эътироф этилади:

  • профилактика: касалликлар хавф омилларини камайтириш, скрининг ва маълумот-тушунтириш ишлари;
  • маҳаллий даволаш: беморларни ҳудуднинг ўзида юқори босқичга юбормасдан, самарали даволашни йўлга қўйиш;
  • дори таъминоти: дори беришни тартибга солиш, узилишларни бартараф этиш;
  • кадрлар: малакали врачларни жалб қилиш ва мунтазам ўқитиш;
  • сервис ва муҳит: бемор йўлини қисқартириш, «бир дарча» тамойили, шикоятлар билан ишлаш;
  • рақамлаштириш: клиник ва бошқарув жараёнларини тўлиқ рақамлаштириш.

Рағбат турлари:

  • «Ўзбекистонда хизмат кўрсатган тиббиёт ходими» унвони, орден ва медаллар;
  • 30 млн сўм шахсий пул мукофоти;
  • бошқарилаётган шифохона/поликлиника инфратузилмасини яхшилаш учун 500 млн сўм;
  • ҳар бир вилоятда энг яхши 2 та туманнинг соғлиқни сақлаш бўлими раҳбари ва ОП мудири АҚШ, Германия, Буюк Британия, Корея, Туркия каби мамлакатларда менежерлик ўқувига юборилади.

Механизм соҳа раҳбарларини натижа, очиқ ҳисобдорлик ва хизмат сифатига янада кучлироқ йўналтириши кутилмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид