Washington Post Трамп Нетаньяху билан тил бириктиргани ҳақида маълум қилди
Исроилнинг Голан тепаликлари суверенитетини тан олган АҚШ президенти Дональд Трамп, 9 апрель кунги парламент сайловларида қаттиқ кураш олиб борадиган мамлакат бош вазири Беньямин Нетаньяхуга «сиёсий совға» тақдим этди, дея ёзади The Washington Post.
Ҳар икки етакчи «тил бириктиришда давом этмоқда», дейилади газета сарлавҳасида. Трампни танқид қилувчилар Исроилнинг Голан тепаликлари бўйича суверенитетини тан олиш ўзига тегишли бўлмаган ҳудудларни эгаллаб олувчи бошқа давлатларни оқлаши мумкинлигидан хавотирда. Экспертлар фикрича, Нетаньяхунинг Трамп билан яқин ва дўстона муносабатлари унинг сайловолди амбициялари фойдасига ишламоқда. Ҳозирги вақтда Исроил бош вазири жиддий ички муаммоларга дуч келган - бош прокурор Нетаньяхуга қарши коррупция бўйича учта ишда айблов хулосасига эришмоқчи, дея эслатади WP.
Халқаро ҳамжамият Голан тепаликларини босиб олинган ҳудуд деб ҳисоблаётган бўлса-да, Трампнинг қарори, Исроилга боғлиқ бўлган бошқа ҳаракатлар каби, Америка анъанавий ташқи сиёсатини ўзгартиради, дея қўшимча қилган Washington Post.
Бундан олдин, Эрон Трампнинг сўзлари тўқнашувлар келтириб чиқариши мумкинлигидан ташвишланаётгани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
00:06 / 06.06.2020
Трамп коронавирусдан 2 млн доза вакцина тайёрлигини маълум қилди
15:47 / 05.06.2020
Twitter Трампнинг Жорж Флойд ўлимига бағишланган видеосини ўчириб ташлади
15:33 / 05.06.2020
АҚШдаги ҳуқуқ ҳимоячилари Трампга қарши даъво қўзғатди
08:24 / 04.06.2020