Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ФВВ Самарқандда ёмғир натижасида юзага келган ҳолат бўйича маълумот берди
Фото: ФВВ
Жорий йилнинг 29 март куни соат 04:00да бошланган ёмғир натижасида Самарқанд шаҳрининг «Буюк Ипак йўли», «Афросиёб», «М.Қошғарий», «Мир Саид Барака», «Оби Раҳмат», «Муқимий», «Ўзбекистон», «А.Темур», «Конимех», «Мулён-Сочаки боло» чорраҳасидаги кўчаларига ариқлардан сув тошиб чиқиши ҳолатлари кузатилган.
ФВВ хабарига кўра, бундан ташқари, «Зарафшон» МФЙдаги 8-уй, «Жомий» кўчасидаги 48-уй, «М.Қошғарий» кўчасидаги 16-уй, 18Б-уй, 20-уй, «Мир Саид Барака» кўчасидаги 73-уй, «Оби Раҳмат» кўчасидаги 4-уй, «Муқимий» кўчасидаги 31-уй, «Конимех» кўчасидаги 39-уйларнинг ҳовлиларига оқова сувлари кириш ҳолатлари қайд этилди.
Юзага келган вазиятни бартараф этиш тадбирларига вилоят Фавқулодда вазиятлар, Ички ишлар, Ёнғин хавфсизлиги бошқармалари, шунингдек, Самарқанд шаҳар ҳокимлиги, Ободонлаштириш бошқармаси, вилоят ”Сувоқава” ДУКнинг шахсий таркиби ва махсус техника воситалари жалб этилди, дейилади хабарда.
Мавзуга оид
09:42 / 23.01.2026
Остона ва Самарқанд ўртасида авиарейслар сони кўпаяди
17:23 / 17.01.2026
Фарғонада 3-, Самарқандда эса 4-синф ўқувчиси B2 сертификатини қўлга киритди
21:43 / 12.01.2026
Самарқанд шаҳри кенгайтирилади ва Самарқанд тумани тугатилади
10:01 / 07.01.2026