МИБ ходимини калтаклаган талабага нисбатан суд ҳукми эълон қилинди
Оммавий ахборот воситаларида талаба йигитнинг МИБ ходимига қаршилик қилгани ҳақида маълумотлар тарқалганди. Ушбу масала бўйича Мажбурий ижро бюроси матбуот хизмати маълумот берди.
Қайд этилишича, Норин туманидаги “Шўрариқ” маҳалласида яшовчи хонадонлардан бирининг эгаси алимент тўловидан 32,76 миллион сўм қарздор бўлган, яъни фуқаро “оталик бурчини” унутиб алимент маблағини тўламай келган.
Маъмурий суд Норин туман бўлимининг 2018 йил октябрдаги қарорига кўра унга нисбатан ўн беш суткалик маъмурий қамоқ жазоси тайинланган. Бироқ, бундан тўғри хулоса чиқармаган фуқаро ўз фарзанди учун алимент тўлашни яна пайсалга солади.
Энди тўловни ундириш учун мол-мулкка қаратилади. Жорий йилнинг 6 февраль куни соат 18:00ларда МИБ туман бўлими давлат ижрочиси уйдаги қўйни хатлашади.
Шунда хонадон эгасининг 1993 йилда туғилган, Андижон тиббиёт институти 6-курсда ўқийдиган талаба ўғли Х.Т. “Уйда яна бошқа буюмлар бор”, деб уйга таклиф қилган. Ижрочи уйга кириши билан талаба йигит уй эшигини қулфлаб олиб, ходимни калтаклаган. Оқибатда давлат ижрочисининг чап қўл билак суяги синиб, туман шифохонасига ётқизилган.
Мазкур жиноят иши жиноят ишлари бўйича Норин туман суди томонидан кўриб чиқилиб, суднинг 2019 йил 5 апрелдаги ҳукмига асосан, фуқаро Жиноят Кодексининг 105-модда 2-қисми, 219-модда 2-қисмида кўрсатилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 3 йил-у 4 ойга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.
Мавзуга оид
16:17 / 02.11.2024
Андижонда ишчидан алиментдан қарзини ушлаб қолмаган фермер жаримага тортилди
17:12 / 30.10.2024
Алиментдан қочиб юрган отани “илинтирган” ходим – МИБ операцияси тафсилотлари
23:19 / 10.10.2024
Юнусобод МИБ ходими депозитдаги қарийб 1 млрд сўмни ўзлаштириб, онлайн қиморга тикиб юборди
20:45 / 10.09.2024