Товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан олинган тушумни хронометраж кўздан кечиришдан ўтказиш ҳамда камайтирилган тушум суммасидан солиқларни ҳисоблаб чиқиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди, деб ёзмоқда Norma.
 
Эслатиб ўтамиз, Солиқ кодекси 71-моддасининг 2019 йил 1 январдан кучга кирган янги таҳририга «хронометраж»нинг янгиланган тартибига доир муҳим нормалар киритилиб бўлган. 
 
Қабул қилинган ҳужжатда Солиқ кодексида акс эттирилмаган бир қатор масалалар тартибга солинган. 

Хронометраж кўздан кечириш рўйхатига кимлар киритилади
 
Таҳликали-таҳлил ва камерал назорат бўлимлари доимий асосда хронометраж кўздан кечириш тайинланадиган солиқ тўловчиларнинг рўйхатини тузадилар. Уларни қуйидаги маълумотлар асосида рўйхатга киритадилар:

• реализациядан тушган тушум ҳажмларининг пасайтирилганлиги. Солиқчилар ушбу маълумотларни солиқ тўловчи солиқ солиш объектлари ва солиқ солиш билан боғлиқ объектлар тўғрисида тақдим этган ахборотни аниқлаштириш мақсадида кўздан кечириш ва сўров ўтказиш жараёнида тузилган маълумотномалардан оладилар; 
• вазирлик ва идоралар томонидан тақдим этилган маълумотлар таҳлилига кўра, солиқ тўловчи тақдим этган солиқ ва молиявий ҳисоботларда, шунингдек бошқа маълумотларда тушум ҳажмларининг пасайтирилганлиги;
• бир ҳудудда (кўчада, бозор ва савдо комплексларида, маҳаллада ёнма-ён) жойлашган, фаолият тури, реализация ҳажми бир-бирига ўхшаш бўлган бир нечта субъектларнинг кунлик ўртача тушумидаги кескин фарқ қиладиган тафовут;
• товарлар (ишлар, хизматлар) реализацияси бўйича нақд пул ва тўлов терминали орқали тушган кунлик тушумлар ўртасидаги юқори тафовут;
• товарлар (ишлар, хизматлар) реализациясидан тушган тушум ўтган даврларга нисбатан кескин камайиб кетганлиги ва савдо тушумлари тўлиқ банк кассаларига топширилмаётганлиги;
• солиқ тўловчи фаолиятининг хусусиятлари, иш режими ва мавсумий омилларни ҳисобга олган ҳолда назорат-касса машиналаридан 2–3 соат оралиғида чек урилмаганлиги;
• хронометраж кўздан кечириш ўтказилгандан кейинги даврларда тушган тушумнинг хронометраж кўздан кечириш давомида аниқланган тушумга нисбатан 50%дан юқори камайиб кетганлиги;