Энергетика вазирлиги ҳузуридаги иккита инспекция раҳбариятида ўзгариш юз берди
Энергетика вазирлиги ҳузуридаги иккита инспекция раҳбариятида ўзгаришлар юз берди. Вазирлар Маҳкамасининг бу ҳақдаги тегишли қарорлари қабул қилинди.
Хусусан, Умаржон Усмоналиевич Эгамбердиев Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Электр энергетикада назорат инспекцияси бошлиғининг ўринбосари этиб тайинланди.
Шу муносабат билан у Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси бошлиғининг ўринбосари лавозимидан озод қилинди.
Шунингдек, Асқар Шарифжон ўғли Исоқов Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси бошлиғининг ўринбосари этиб тайинланди.
Нажим Исломович Маҳмудов эса Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг ўринбосари лавозимдан озод қилинди.
Ўзбекистон Республикаси бош вазири Абдулла Арипов 2019 йил 9 апрель куни бу ҳақдаги тегишли ҳужжатларни имзолади.
Эслатиб ўтамиз, Президент 2019 йил 1 февралда мамлакат ёқилғи-энергетика секторини ислоҳ қилишга йўналтирилган фармон ва қарорни имзолади.
Ҳужжат билан «Энергия тежаш миллий компанияси» АЖ тугатилди, илгари Вазирлар Маҳкамасига қарашли бўлган қуйидаги муассасалар эса Энергетика вазирлиги тузилмасига ўтказилди:
• Атом энергетикасини ривожлантириш агентлиги;
• Нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси (илгари – Ўзбекистон нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш давлат инспекцияси);
• Электр энергетикада назорат инспекцияси (илгари – Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси).
Мавзуга оид
23:44 / 19.10.2024
“Яшил” электр станциялар орқали атмосферага йилига 21 млн тонна зарарли газлар чиқиши олди олинади — Энергетика вазирлиги
23:13 / 08.10.2024
Энергетика вазирлиги қуёш панеллари бўйича мурожаатларни қабул қиладиган телефон рақамлари сонини оширди
09:33 / 28.07.2024
Энергетика вазирлиги электр энергияси режали ўчирилиши ҳақидаги хабарларни рад этди
17:29 / 19.07.2024