Ўзбекистон | 08:42 / 11.04.2019
10110
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда барча куч тузилмаларининг ҳамкорликдаги ўқув машғулотлари ўтказилмоқда

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Жорий йилнинг 9-13 апрель кунлари Фарғона, Андижон ва Наманган вилоятлари ҳудудида Ўзбекистон мудофаа вазирининг биринчи ўринбосари – Қуролли Кучлар бош штаби бошлиғи генерал-майор Павел Эргашев раҳбарлигида барча куч тузилмаларининг ҳамкорликдаги ҳаракатларини мувофиқлаштириш бўйича ҳамкорликдаги қўмондонлик-штаб ўқувлари ўтказилмоқда.

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, ўқувларда Мудофаа, Ички ишлар, Фавқулодда вазиятлар вазирликлари, Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари ва бошқа бўлинмалари, Миллий гвардия, Давлат божхона қўмитаси куч ва воситалари, шунингдек, маҳаллий ҳокимият ҳамда ўзини-ўзи бошқариш органлари жалб қилинди.

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Машғулотлар кеча, 9 апрель куни қўшинлар ва бошқарув органларини юқори жанговар шайликка келтириш билан бошланди. Ҳозирда бўлинмалар жанговар ўқув вазифаларни бажариш ҳудудига олиб чиқилди. 

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Ўқувлар Шарқий ҳарбий округининг барча полигонларида бўлиб ўтмоқда. Унда куч тузилмаларининг тегишли бўлинмалари замонавий хавф-хатарларга қарши қаратилган ҳамкорликдаги тадбирларни амалий бажариш масалалари кўриб чиқилмоқда, дейилади хабарда.

Мавзуга оид