Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Апелляция кенгаши тўғрисида низомни тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси жойлаштирилди.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Апелляция кенгаши тўғрисидаги низомга кўра, Апелляция кенгаши:

а) Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлигининг талабномада кўрсатилган:

саноат мулки объектлари;

селекция ютуқлари;

интеграл микросхемалар топологиялари;

товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари ва товар келиб чиққан жой номларига нисбатан қабул қилинган қарорлари юзасидан апелляцияларни кўриб чиқади;

б) манфаатдор юридик ва жисмоний шахсларнинг:

саноат мулки объектларига патент берилишига;

селекция ютуқларига патент берилишига;

интеграл микросхемалар топологияларининг рўйхатдан ўтказилишига;

саноат мулки объектларига ва селекция ютуқларига берилган патентларнинг ҳақиқийлигига;

товар белгиси ва хизмат кўрсатиш белгиси, товарнинг келиб чиққан жой номидан фойдаланиш ҳуқуқи тўғрисидаги берилган гувоҳноманинг ҳақиқийлигига;

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида белгининг халқаро рўйхатдан ўтказилишининг амал қилишига қарши апелляцияларини кўриб чиқади;

в) қуйидагиларнинг:

интеграл микросхемалар топологияларини рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳномаларнинг;

товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгиларига берилган, товар келиб чиққан жой номларидан фойдаланиш ҳуқуқига берилган гувоҳномаларнинг амал қилиши тугатилиши юзасидан апелляцияларини кўриб чиқади;

г) товар келиб чиққан жой номи рўйхатдан ўтказилиши бекор қилиниши юзасидан апелляцияларини кўриб чиқади;

Апелляция кенгаши Ўзбекистон Республикасида ҳаммага маълум товар белгилари деб эътироф этиш тўғрисидаги аризани кўриб чиқади. 

Апелляция кенгаши апелляция ёки ариза кўриб чиқишда қуйидаги ҳуқуқларга эга: