Жаҳон | 12:19 / 18.04.2019
7547
1 дақиқада ўқилади

Суданда ҳокимиятдан четлатилган президентнинг укалари ҳибсга олинди 

Фото: EPA-EFE/KIM LUDBROOK Scene headshot

Ҳарбий тўнтарув натижасида ҳокимиятдан четлатилган Суданнинг собиқ президенти Умар ал-Баширнинг укалари Абдуллоҳ ва Аббос коррупция айблови билан ҳибсга олинди. Бу ҳақда ҳарбий кенгаш вакили Шамсиддин ал-Кубаши Иброҳим маълум қилган.  

Иброҳимнинг таъкидлашича, Суданда ал-Башир тузуми билан боғлиқ шахсларнинг ҳибсга олиниши давом этмоқда ва ушбу ҳибсга олишлар биринчи навбатда коррупцияда гумон қилинган шахсларга тааллуқли бўлади.

11 апрелда Суданда бир неча ойлик норозилик намойишларидан кейин президент Умар ал-Башир ҳарбийлар томонидан ҳокимиятдан четлатилганди. У ҳибсга олиниб, 16 апрелда уй қамоғидан пойтахт Хартумдаги турмага ўтказилган. Айни вақтда мамлакатни ҳарбий кенгаш бошқармоқда.

Мавзуга оид