Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентнинг икки туманида ичимлик суви вақтинча бўлмайди
Тошкент шаҳридаги ичимлик суви тармоқларида таъмирлаш ва созлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан Чилонзор ва Яккасарой туманидаги айрим маҳалла ва объектларда сув таъминоти вақтинча тўхтатилади.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати таъмирлаш ишлари олиб бориладиган манзилгоҳлар санаси ва вақти рўйхатини эълон қилди:
18 апрель куни 9:00 дан 19 апрелгача бир сутка давомида Чилонзор туманидаги «Чарх Камолон-1», «Чарх Камолон-2», «Чарх Камолон-3» маҳаллалари, 22 меҳрибонлик уйи, Озарбойжоннинг Ўзбекистондаги элчихонаси, Т.Тўла кўчаси 16, 18 уйда ҳамда Олмазор кўчасидаги 2 уйда;
18 апрель соат 23:00 дан 19 апрел 9:00 гача «Бўрижар», «Мевазор», «Якка тут», «Хирмонтепа», «Кичик Хирмонтепа» ва Шуҳрат маҳаллаларида, Ал-Хоразмий ва Машраб кўчаларида, Чилонзор 19, 20 ва 20А даҳаларида;
18 апрель куни 9:00 дан 19 апрелгача бир сутка давомида Яккасарой туманидаги Юнус Ражабий, Ракатбоши кўчаси ва Ракатбоши 3-9 тор кўчаларида, Шаршара кўчаси, тор кўчаси ва берк кўчасида ҳамда «Туркистон» меҳмонхона мажмуасида ичимлик суви таъминоти вақтинча тўхтатилади.
Мавзуга оид
10:25 / 18.06.2026
Тошкентнинг янги халқаро аэропортини қуриш бўйича ДХШ битими имзоланди
11:35 / 17.06.2026
Тошкент дунёнинг энг тез ўзгараётган шаҳарлари қаторига кирди
16:28 / 13.06.2026
Тошкентда йўл талашган ҳайдовчи иккинчи ҳайдовчига таёқ билан ҳужум қилди
20:06 / 10.06.2026