Ўзбекистон | 09:14 / 20.04.2019
14733
1 дақиқада ўқилади
Мўйноқ тумани ИИБга янги бошлиқ тайинланди
Қорақалпоғистон Республикаси Мўйноқ тумани Ички ишлар бўлими бошлиғи тайинланди.
Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, ушбу лавозимда подполковник Адилбек Туркменбаевич Отегенов иш бошлаган.
Мўйноқ тумани ИИБга 2016 йил кузидан буён подполковник Жамбил Арзуев раҳбарлик қилиб келаётганди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Олий Мажлисга 2018 йилги Мурожаатномасида Қорақалпоғистоннинг Мўйноқ туманини Американинг Лас-Вегасидек фаровон жойга айлантириш мумкинлиги ҳақида айтиб ўтган эди.
Шундан сўнг, инвесторлар томонидан Мўйноқ туманида казино (ўйин бизнеси)ни ташкил қилиш масаласи бўйича таклифлар берилгани ҳақида хабарлар тарқалганди.
Мавзуга оид
07:40 / 17.07.2024
Ўзбекистонда шоир Ажиниёз Қўсибой ўғли таваллудининг 200 йиллиги кенг нишонланади
10:26 / 02.07.2024
Қорақалпоғистонда 15 млрд сўмлик давлат харидларини амалга оширишда қонун талаблари бузилган – Рақобат қўмитаси
12:31 / 01.07.2024
Учта ҳудудда хорижий давлатларга ишга юборишни ваъда қилган шахслар ушланди
08:27 / 20.06.2024