Абдулла Арипов ва Дмитрий Медведев қачон учрашиши маълум бўлди
24 апрель куни Москвада Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссиянинг XX йиғилиши бўлиб ўтди.
Тадбир Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва саноат вазири Ботир Хўжаев ҳамда Россия Федерацияси иқтисодий ривожланиш вазири Максим Орешкин бошчилигида ўтказилди.
Орешкин жорий йил май ойи охирида РФ бош вазири Дмитрий Медведев ва Ўзбекистон бош вазири Абдулла Ариповнинг учрашуви режалаштирилгани ҳақида эслатди. «Бош вазирлар даражасида қўшма комиссия мавжуд, бизда бу дунёдаги фақатгина бир неча давлат билан амал қилади. Бош вазирлар учрашуви май ойи охирига режалаштирилган», - деди Орешкин.
Учрашув давомида томонлар 30 май куни Тошкентда бўлиб ўтадиган бош вазирлар даражасидаги Ҳукуматлараро комиссия ишини муҳокама қилишди. Савдо-иқтисодий алоқалар, транспорт, қишлоқ хўжалиги ва соғлиқни сақлаш соҳаларида ҳамкорлик масалалари юзасидан фикр алмашилди.
Максим Орешкиннинг хабар беришича, комиссия икки мамлакат бош вазирлари учрашувига олиб чиқилиши режалаштирилган бир қатор ҳужжатларни ишлаб чиққан.
Бундан олдин, Шавкат Мирзиёев йил охирида Россияга ташриф буюриши хабар берилганди.
Мавзуга оид
18:33 / 04.11.2024
Абдулла Арипов Шанхайда Хитой бош вазири билан учрашув ўтказди
18:17 / 04.10.2024
Бош вазир Абдулла Арипов шахмат федерациясига раислик қилади
22:17 / 01.10.2024
Абдулла Арипов Ереванда Эрон биринчи вице-президенти билан учрашув ўтказди
00:57 / 10.09.2024