Путин Ким Чен Ин билан юзма-юз мулоқотда нималар ҳақида гаплашганини айтди
Россия президенти Владимир Путин КХДР Давлат кенгаши раиси Ким Чен Ин билан юзма-юз мулоқотни батафсил деб атади ва тилга олинган мавзуларни санаб ўтди. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.
«Биз давлатлараро муносабатларимиз тарихи ҳақида ҳам гаплашиб олдик. Бугунги кун, икки томонлама муносабатларни ривожлантириш истиқболлари ҳақида сўз юритилди», - деди Путин.
Шунингдек, давлат раҳбарлари Корея ярим оролидаги вазиятни муҳокама қилишди.
«Вазият яхшиланиши учун ижобий истиқболларга эга бўлиш мақсадида нимани ва қандай қилиш кераклиги ҳақида фикр алмашдик», - дея қўшимча қилди у.
Учрашув Узоқ Шарқ федерал университетининг Русский оролидаги кампусида бўлиб ўтди.
Икки соат давом этган юзма-юз мулоқотдан кейин музокаралар икки мамлакат делегациялари иштирокида кенгайтирилган шаклда давом эттирилди.
Бундан олдин, Путин Ким Чен Инни кутиб олгани, етакчилар ёпиқ эшиклар ортида музокара ўтказгани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
22:15 / 12.11.2024
ОАВ: Путин Трампнинг инаугурациясигача Курскни қайтаришни буюрди
13:11 / 12.11.2024
Сиёсатшунос Галлямов: Трамп Путин учун тузоқ қўймоқда
09:58 / 12.11.2024
Путин Курск областини Трамп инаугурациясигача қайтармоқчи
22:35 / 11.11.2024