Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Путин украинлар ва руслар учун умумий фуқаролик ҳамда Саакашвилининг паспорти ҳақида гапирди
Фото: Алексей Дружинин/ТАСС
Россия президенти Владимир Путиннинг маълум қилишича, агар россияликлар ва украиналикларда умумий фуқаролик бўлса, унда бу уларга фақат фойда келтиради. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар бермоқда.
Таъкидланишича, у «Меҳнат Қаҳрамони» медалларини топшириш маросимида шундай баёнот билан чиққан.
«Мен кўп марта айтганман - украинлар ва руслар биродар халқлар, ҳаттоки ундан ҳам кўпроқ. Умуман олганда, менинг фикримча, бу бир миллат. Агар бизда умумий фуқаролик бўлса, унда бундан ҳам руслар, ҳам украинлар фойда кўради», - деди Путин.
Шунингдек, Путин Грузия собиқ раҳбари ва Одесса области собиқ губернатори Михаил Саакашвилига Украина паспортини қайтаришни таклиф қилди. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда.
Қайд этилишича, Путин Украинадаги сайловларда ғалаба қозонган Владимир Зеленскийга инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишни «грузинлар ёки собиқ грузинлардан» бошлашни маслаҳат берган.
«Масалан, ўтмишда грузин бўлган, бугун эса ўзини украин деб ҳисоблаётган шахсга Украина паспортини қайтариш тўғри бўларди. Мен Михаил Николаевич Саакашвилини назарда тутяпман», - дея қўшимча қилиб ўтди Путин.
Путиннинг фикрича, Саакашвилига Украина паспортининг қайтарилиши адолатли қарорга айланади.
Бундан олдин, Путин Донбассдаги можаро қандай шартда тугашини айтганди.
Мавзуга оид
19:16 / 14.01.2026
Украинада яна коррупция можароси: Юлия Тимошенко Рада депутатларини сотиб олишда айбланмоқда
15:27 / 14.01.2026
БМТ: 2025 йил Украинада тинч аҳоли учун энг қонли йил бўлди
13:58 / 14.01.2026
Рада Шмихал ва Федоров бўйича кутилган тайинловларни қўллаб-қувватламади
11:46 / 14.01.2026