17 -18 сентябрдаги 2 биржа кунида пропан нархи 64,8 фоизга кўтарилди. Kun.uz эътибор қаратган Товар-хомашё биржаси маълумотлари шундан дарак беряпти.
17 сентябрдаги савдоларда суюлтирилган газнинг 1 тоннаси учун нарх ўртача 7 млн 412 минг сўмдан 11 млн 905 минг сўмгача ёки 60,6 фоизга кўтарилди.

18 сентябр куни эса нарх қарийб 2,6 фоизга ошиб, 12 млн 217 минг сўмга етди. Шу тариқа пропаннинг улгуржи баҳоси 2 кун ичида 4,8 млн сўмга ёки тахминан 65 фоизга қимматлашди.

Нархларнинг кескин кўтарилиши 17 сентябрдан бошлаб биржа савдоларида суюлтирилган газни сотиш нархининг ўсишига қўйилган чекловнинг бекор қилингани билан боғлиқ бўлиши мумкин.













