Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида “Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2018 йил 2 февралдаги ПФ–5325-сон фармонига ўзгартириш киритиш ҳақида”ги президент фармони лойиҳаси жойлаштирилди.
Ҳужжат Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасининг ташкилий тузилмасини янада мустаҳкамлаш, жойларда хотин-қизлар ва оилалар билан манзилли ишлаш, оилаларни мустаҳкамлаш соҳасида хотин-қизлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасидаги ишларини кучайтириш мақсадида қабул қилиниши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси президентининг “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2018 йил 2 февралдаги ПФ–5325-сон фармонига киритилиши режалаштирилаётган ўзгартиришлар:
2 ва 3-иловалар қуйидаги таҳрирда баён этилади:














