2019 йил 27 апрель куни Тошкент шаҳрининг Юнусобод тумани 2-даҳасида жойлашган автомашиналарни ювиш шохобчасида, шу ернинг ишчиси Д.Б., шохобчага мижоз сифатида келган Ғ.Х.нинг Cobalt автомашинаси юкхонасидан 2 850 АҚШ долларини ўғирлаган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабарида айтилишича, кўрилган чоралар натижасида Д.Б. қўлга олинган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.















