Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ахборот хизмати маълумотига кўра, йўл-транспорт ҳодисаси 23 сентябр куни соат 09:20 атрофида Боғишамол кўчасида содир бўлган.

Асосий йўл бўйлаб ҳаракатланаётган, 1973 йилда туғилган ҳайдовчи Spark автомобилининг рул бошқарувини йўқотган. Натижада автомобил йўлнинг қатнов қисмига ўрнатилган йўл белгиси устунига урилган.

Расмий хабарда жабрланганлар ҳақида маълумот берилмаган. Ҳолатни Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари ўрганмоқда.

ЙҲХБ ҳайдовчиларни йўл ҳаракати қоидаларига қатъий риоя қилишга ва чарчоқ ҳолатида транспорт воситасини бошқармасликка чақирган.