Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ахборот хизмати маълумотига кўра, Toyota автомобилини бошқарган 2007 йилда туғилган М.Ж. бошқарувни йўқотиб, оралиқ масофани сақлай олмаган.

Натижада у ўзи билан бир йўналишда ҳаракатланаётган, 1980 йилда туғилган Н.А. бошқарувидаги Tracker 2 автомобили билан тўқнашган.

ЙҲХБ ҳар икки ҳайдовчи ҳушёр ҳолатда бўлганини ва ҳодиса жойидан кетиб қолмаганини билдирган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув олиб борилмоқда.