Муаллифлик ҳуқуқини ва турдош ҳуқуқларни бузганлик учун жавобгарлик белгиланди
Ўзбекистон Республикаси Президенти «Ўзбекистон Республикасининг Жиноят, Жиноят-процессуал кодексларига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонунни имзолади.
Қонун Қонунчилик палатаси томонидан 2019 йил 6 февралда қабул қилинган, Сенат томонидан 2019 йил 28 февралда маъқулланган.
Қонунга мувофиқ, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда муаллифлик ҳуқуқини ва турдош ҳуқуқларни бузганлик учун жавобгарлик белгиланди.
Унга мувофиқ, асарлардан ёки турдош ҳуқуқлар объектларидан қонунга хилоф равишда фойдаланиш, худди шунингдек асарларнинг ёки турдош ҳуқуқлар объектларининг контрафакт нусхаларини такрорлаш, тарқатиш ҳуқуқбузарлик қуролларини мусодара қилиб – фуқароларга энг кам иш ҳақининг бир бараваридан (202 минг 730 сўмдан) беш бараваригача (1 млн 13 минг сўмгача), мансабдор шахсларга эса 5 бараваридан (1 млн 13 минг сўмдан) 10 бараваригача (2 млн 27 минг сўмгача) жарима солишга сабаб бўлади, деб ёзмоқда Адлия вазирлиги телеграм канали.
Шунингдек, ихтирога, фойдали моделга ва саноат намунасига бўлган ҳуқуқларни бузганлик учун ҳам жавобгарлик чораси белгиланди.
Мазкур ўзгартириш ва қўшимчалар 3 ойдан сўнг кучга киради.
Мавзуга оид
15:01 / 05.11.2024
Ню-Йоркда пиёдаларга йўлнинг исталган жойидан исталган вақтда кесиб ўтишга рухсат берилди
17:49 / 23.10.2024
Сенат янги таҳрирдаги “Давлат сирлари тўғрисида”ги қонунни маъқуллади
18:34 / 04.10.2024
Креатив иқтисодиёт соҳаларидаги фаолият йўналишлари қонун билан белгиланди
14:21 / 02.10.2024