Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда ҳайдовчи ўзи билан йўл талашган бошқа бир ҳайдовчини калтаклади
2018 йил 2 декабрь куни вақтинча Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида яшовчи Б.Т. ўзининг “Cobalt” русумли автомашинасини А.Қодирий кўчасида ҳайдаб кетаётган вақтида, шу ерда ҳаракатланиб бораётган номаълум шахс бошқарувидаги давлат рақамлари аниқланмаган “Lacetti” русумли автомашинаси билан йўл талашган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, натижада номаълум шахс автомашинани тўхтатиб, безорилик оқибатида Б.Т.ни юзига қўллари билан уриб, жароҳат етказган ва воқеа жойидан яширинган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Мирзо Улуғбек тумани Қоракўл кўчасида яшовчи Р.Т. содир этганлиги аниқланиб, ушланган.
Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Мавзуга оид
11:35 / 17.06.2026
Тошкент дунёнинг энг тез ўзгараётган шаҳарлари қаторига кирди
09:00 / 14.06.2026
“ГАИ”дан таклифлар, реновация қонуни ва қайтариб олинган завод – ҳафта дайжести
16:28 / 13.06.2026
Тошкентда йўл талашган ҳайдовчи иккинчи ҳайдовчига таёқ билан ҳужум қилди
20:06 / 10.06.2026