Жамият | 14:28 / 06.05.2019
5491
1 дақиқада ўқилади

Ангрендан Тошкентга келиб ўғрилик қилган шахс қўлга тушди

Шу йил 18 январь куни номаълум шахс Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида вақтинча яшовчи С.М.нинг уйига шахта орқали кирган, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси.

Бу шахс ётоқхонадан 17.400.000 сўм пули, 500 АҚШ доллари ва умумий қиймати 30 млн. сўмлик турли хилдаги заргарлик буюмларини ўғирлаб кетгани ҳолати юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Тошкент вилояти Ангрен шаҳри 18-даҳада яшовчи Д.Ч. содир этганлиги аниқланиб, ушланган. 

Тергов давом этмоқда, дейилади хабарда.

Мавзуга оид