Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда ички ишлар органлари ходимлари ҳамкорлигида Чилонзор туманида ўтказилган тезкор тадбирда Юнусобод туманида яшовчи шахс тўхтатилиб текширилди.
Текширув давомида унга тегишли бўлган перфоратор ичига 478 гр «Альфа-ПВП» синтетик наркотик моддаси яширилгани аниқланди.
Айнан ушбу туманда қайд этилган бошқа ҳолатда эса Мирзо Улуғбек туманида истиқомат қилувчи шахсга тегишли бензинли арра ичига 107 гр «Альфа-ПВП» моддаси яширилгани фош бўлди.
Терговга қадар текширув давомида ҳар икки ҳолатда ҳам гиёҳвандлик воситалари Россия Федерациясидан почта жўнатмаси орқали юборилгани маълум бўлди.
Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.









