Режали профилактика ишлари олиб борилиши муносабати билан Чилонзор ва Учтепа туманларининг айрим ҳудудларида 12 октябрдан бошлаб 5 кун давомида иссиқ сув таъминоти вақтинча тўхтатилади.
Қайд этилишича, ушбу ишлар куз-қиш мавсумида иссиқлик тармоқлари ва ускуналарининг барқарор ишлашини таъминлашга қаратилган.
Иссиқ сув таъминоти вақтинча тўхтатиладиган маҳаллалар рўйхати:
Чилонзор туманида
Ал-Хоразмий, Бектўпи, Гулистон, Баҳористон, Шараф, Шарқ, Шарқ тонги, Хайробод, Яккатут, Хирмонтепа, Катта Хирмонтепа, Кичик Хирмонтепа, Шуҳрат, Меҳржон, Мевазор, Бўрижар, Ботирма (бир қисми), Фидокор, Зарқўрғон (бир қисми), Катта Навбаҳор, Навбаҳор, Кўтарма, Қатортол, Чўпонота, Нафосат, Диёр, Халқлар дўстлиги, Дилобод, Бешчинор, Лутфий (бир қисми), Яккабоғ.
Учтепа туманида
Гузар, Қўрғонтепа, Хуросон, Заргарлик, Кўҳна Чўпон-Ота, Боғистон, Боғобод, Бирлик, Найман, Фарҳод, Тинчликобод, Ватан, Ватанпарвар, Ҳамдўст, Нуробод, Ширин, Диёр, Алихон Тўра Соғуний, Диёробод, Янги йўл, Фозилтепа, Зулфизор, Хуршид, Кўркамобод, Қуйи Дархон.














