Бугун, 5 сентябр соат 19:24 да Тошкент шаҳридаги 35 кВ кучланишли Л-П-Ю-1 электр узатиш тармоғи ҳимоя тизими ишлаши оқибатида фавқулодда ўчди.

Натижада Чилонзор туманининг айрим ҳудудлари истеъмолчилари электр таъминотида узилишлар кузатилмоқда, дея хабар берди “Миллий электр тармоқлари” АЖ.

Маълум қилинишича, айни пайтда махсус бригада томонидан содир бўлган носозликни аниқлаш ва бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда.

Истеъмолчиларга захира манбалар орқали кучланиш бериш чоралари кўрилмоқда.