15:35 / 07.05.2019
28031

Красноярскда ўзбек гилосининг бир килограмми 7,6 доллардан сотилмоқда

Фото: Shutterstock

Красноярскдаги мева-сабзавот дўконлари ҳамда супермаркетларда Ўзбекистонда етиштирилган гилос пайдо бўлди.

«Проспект мира» нашри маълумотларига кўра, Ўзбекистонда етиштирилган гилос «Красный Яр» дўконларига келтирилди. Маҳсулот нархи ҳозир бироз қиммат - бир килограмм учун 499 рублдан (7,6 доллар). Айтишларича, гилосда «таъм, ранг, ҳид бор, аммо у консерва учун мос эмас».

«Ўзбекистондан катта миқдорларда етказиб бериш 25 майдан бошланади, ўшанда нарх 250 рублгача (3,8 доллар) тушиши мумкин», - дейилади нашр хабарида.

Top