Жаҳон | 08:36 / 08.05.2019
15760
1 дақиқада ўқилади

Франциядаги мактабда синфлар сони қисқартирилишига қарши антиқа йўл тутилди

Фото: Landlord

Франция шарқидаги Кре-ан-Бельдон коммунасидаги бошланғич мактаблардан бирида синфлар қисқартирилишига қарши кураш доирасида 15 та қўзичоқ ўқувчилар сифатида мактабга қабул қилинди. Бу ҳақда Le Figaro нашри хабар берди

Синфларнинг қисқартирилиши зарурати ўқувчиларнинг сони камайиб кетгани билан тушунтирилган. Ота-оналар бунинг оқибатида синфларда ўқувчилар сонининг ошиши ва мос равишда, таълим сифатининг ёмонлашиши мумкинлигидан шикоят қилишган.

Шунда маҳаллий фермерлардан бири мактабга қўйлар подасини олиб келган ва подадан 15 та қўзичоқ мактаб ўқувчилари рўйхатига киритилган. Таъкидланишича, “янги ўқувчилар”нинг ҳар бирида туғилганлик ҳақида гувоҳнома бор. Ушбу акцияни мэр Жан-Луи Маре қўллаб-қувватлаган. 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид