Технология | 12:04 / 08.05.2019
2254
2 дақиқада ўқилади

USENET 2019 анжуманида сўзга чиқадиган маърузачиларнинг мавзуси ва сўзга чиқадиган вақти дастури эълон қилинди

Фото: USENET

Анжуманнинг расмий сайтида маърузачиларнинг тақдимотлари дастури эълон қилинди. Очилиш маросими 16 май куни соат 09:20да бўлиб ўтади. Анъанага кўра, тадбир International Hotel Tashkent меҳмонхонасининг иккита залида, параллел секцияларда ташкил этилади. Жорий йилда Россия, Қозоғистон ва Ўзбекистонлик маърузачилар иштирок этиши кўзда тутилган.

Анжуманнинг бутун куни давомида Mail.ru Group, «Яндекса», ivi.ru ва «Одноклассники» каби халқаро тармоқлар, шунингдек, digital-саноатнинг маҳаллий мутахассислардан иборат йирик жамоалари иштироки режалаштирилмоқда. Анжуман ўша куниёқ ташриф буюрувчилар ўртасида ўтказиладиган, совринига iPhone X қўйилган ўйин билан якунланади.

Конференция Ўзбекистоннинг етакчи реклама агентлиги Ledokol Group томонидан ташкил этилган. USENET 2019 нинг Бош ҳомийси Beeline Uzbekistan компанияси. Бош ахборот ҳамкори Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси. Конференция Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги кўмагида ташкил этилмоқда.

Тадбир ҳомийлари: «Одноклассники» ижтимоий тармоғи, Click мобил банкинг тармоғи, Uzcard, Mirzo Ulugbek Innovation Center. Конференциянинг расмий автомобили LADA, расмий ичимлиги – CafePHO.

Иштирок этиш учун бепул чиптани анжуманнинг Телеграм каналида олишингиз мумкин: @usenet2019.

Анжуман расмий сайти:www.usenet.uz

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид