12:42 / 10.05.2019
10618

Ўзбекистонда барча санъат олийгоҳлари бирлаштирилиши мумкин

Фото: konservatoriya.uz

“Менинг фикрим” жамоавий мурожаатлар порталида Ўзбекистон давлат Санъат академиясини ташкил этиш ҳақида петиция эълон қилинди.

Қайд этилишича, санъат соҳаларининг ўзаро уйғунлиги ва ҳамкорлигига эришиш мақсадида барча санъат олийгоҳларини бир таълим масканига бирлаштириш лозим. Театр, мусиқа, рассомлик йўналишидаги олий таълим муассасаларининг кўплиги ва улар ўртасида ўзаро ҳамкорликнинг сустлиги Ўзбекистон санъат соҳаларининг савиясига ва келажагига салбий таъсир қилмоқда. 

“Масаланинг иккинчи томони шундаки, ҳар йили бу олий таълим муассасаларини тугатаётган мутахассислар ўз соҳаси бўйича иш топиш муаммосига дуч келишади. Институтларнинг бирлашиши эса етишиб чиқадиган мутахассисларнинг сифатига ижобий таъсир қилиб, ўлмас, дурдона санъат асарларининг яратилишига, санъат таълимида ягона марказлашган бошқарувнинг жорий этилишига, жаҳон миқёсида ўз мавқеи ва ўрнига эга бўлган ижодкорлар мактабининг яратилишига хизмат қилади”, - деб ёзади мурожаат муаллифи.

Петицияда Ўзбекистон давлат консерваторияси, Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти, Миллий рассомлик ва дизайн институти ва Хореография олий мактабларини бирлаштириб, улар асосида Ўзбeкистон давлат Санъат акадeмиясини ташкил этиш таклиф қилинмоқда.

Top