Ўзбекистонда ҳам бу йўналишда янги қадам ташланмоқда. Президентнинг PF–103-сон фармони доирасида Рақамли санъат ижодий бирлашмаси ташкил этилди.

Бирлашманинг асосий вазифаларидан бири — сунъий интеллект ва рақамли технологияларни санъат ва маданиятга олиб кириш, янги ижодий йўналишларни ривожлантириш ва ёш истеъдодларни қўллаб-қувватлаш.
Бирлашманинг ижодий раҳбари этиб таниқли клипмейкер ва маданият вазири маслаҳатчиси Рауф Набиев тайинланган. Касбий таълим агентлиги раҳбари Азимжон Ҳусанов ҳамраҳбар сифатида, маданият вазири Озодбек Назарбеков эса вазирлик томонидан масъул сифатида жараёнларда иштирок этмоқда.
Бу ерда фақат ижод билан чекланилмайди. Бирлашма қошида Рақамли тадқиқотлар маркази ҳам ташкил этилмоқда.
Марказ санъат ва маданиятдаги муаммоларни ўрганади, уларни рақамлаштириш ва сунъий интеллект ёрдамида ҳал қилиш имкониятларини излайди. Яъни янги технологиялар шунчаки қўлланмайди, балки улар бўйича тадқиқотлар ҳам олиб борилади.
Яна бир муҳим йўналиш — ёшлар учун замонавий технологиялар бўйича бепул таълим яратиш.
Бу жараёнда ёш истеъдодларни аниқлаш, уларни реал лойиҳаларга жалб қилиш ва профессионал портфолио шакллантиришга эътибор қаратилади. Кейинчалик иқтидорли ёшларни халқаро лойиҳаларга олиб чиқиш ва замонавий касбларга йўналтириш режалаштирилган.
Хўш, бу лойиҳалар фақат Ўзбекистон билан чекланадими?
Йўқ.
Буюк Британияда намойиш этиладиган сунъий интеллект фильмларини яратиш ва тақдим этиш бўйича Лондондаги Cambridge Muslim College декани Шайх Абдул Ҳаким Мурад (Tim Winter) ҳамда Dr Belal Alabbas билан ҳамкорликка асос солинган. Ҳозир бу йўналишдаги ишлар амалий босқичда давом этмоқда.
Бирлашган Араб Амирликларида эса AKSUM holding раҳбари Улуғбек Максумов халқаро даражадаги сунъий интеллект фильми яратиш бўйича келишув имзоланган. Лойиҳа устидаги ишлар аллақачон бошланган.
Демак, гап фақат янги бир ташкилот тузилганида эмас. Мақсад — сунъий интеллект ва рақамли технологияларни Ўзбекистон санъатига олиб кириш, ёшларни бу йўналишга тайёрлаш ва маҳаллий ижодий лойиҳаларни халқаро майдонга олиб чиқиш.
Реклама ҳуқуқи асосида














