Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори лойиҳаси жойлаштирилди.

Низомга кўра, вазирлик қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасида ягона давлат сиёсатни амалга оширувчи давлат бошқаруви органи ҳисобланади ва ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига бўйсунади.

Вазирлик тизимига қуйидагилар киради:

Вазирлик марказий аппарати;

Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, вилоятлар қишлоқ хўжалиги бошқармалари, туманлар (Қувасой шаҳар) қишлоқ хўжалиги бўлимлари;

Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти илмий-ишлаб чиқариш маркази;

Узумчилик ва виночиликни ривожлантириш агентлиги;

Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги;

Тошкент давлат аграр университети;

Уруғчиликни ривожлантириш маркази;

Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш маркази;

Қишлоқ хўжалиги техникаси ва технологияларини сертификатлаш ва синаш давлат маркази;

“Агроинновация” давлат унитар корхонаси;

“Қишлоқ хўжалигини стандартлаштириш маркази” давлат унитар корхонаси;

“Маъмурий-хўжалик хизмати” давлат муассасаси;

Мониторинг хизмати.

Қуйидагилар вазирликнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

биринчи навбатда қишлоқ хўжалигини рақамлаштириш, қишлоқ хўжалиги субъектлари ўртасидаги ўзаро муносабатларда бозор тамойилларини жорий этиш, илғор тажриба ва фан ютуқларини, замонавий ресурс тежовчи ва интенсив агротехнологияларни жорий этишни назарда тутувчи қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш;

қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш, сақлаш, қайта ишлаш ва сотишда замонавий кооперация муносабатларини кенгайтириш орқали қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларининг қўшилган қиймати занжири яратилишини рағбатлантириш;