09:32 / 17.05.2019
39299

Ўзбекистонда кучсиз ер силкиниши қайд этилди

Фото: Global Look Press/ZUMA

ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабарига кўра, Ўзбекистонда ер силкиниши қайд этилди.

2019 йил 17 май куни Тошкент вақти билан 05:39да (17.05.2019 00:39 Гринвич бўйича) Ўзбекистонда ер силкиниши содир бўлди. 

Координаталар 38,13 градус шимолий кенглик, 67,50 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=3,8. Чуқурлик h=5 км. Тошкентгача масофа 378 км жанубий йўналиш бўйича.

Ўзбекистон ҳудудида ер силкиниши Термизда (103 км) 2 баллни ташкил этган.

Top