Воқеа содир бўлганидан сўнг ҳудуд ўраб олиниб, тегишли хизматлар ҳодиса жойида иш олиб борган. Пойтахт ФВБ воқеа сабаблари ўрганилаётганини маълум қилди.
Kun.uz мухбири тафсилотларни ўрганиш мақсадида ҳудудга борганида, яқинроқдан тасвирга олишига рухсат берилмади.
Ҳудуддаги масъуллардан бири журналистларга матбуот хизмати вакиллари келишини кутиш кераклигини ва барча изоҳни улар беришини айтди.
Учтепа тумани ҳокимининг матбуот котиби эса ҳодиса жойида тасвирга олишга рухсат берилмаганини айтди:
“Ҳамма чиқарган нарсасини сизлар ҳам чиқаринглар. Кейин бундан [батафсил ёритишдан] нима манфаат топасизлар? Шундоқ мана шу ерда, четроқда туриб, [тасвирга] олиб кетинглар. Ҳозир [изоҳ беришга] маҳалланинг ҳам вақти йўқ, ҳаммаси еттилик йиғилишига кетишган», — деди у.
Гувоҳлардан бири портлашдан кейин ёрдамга шошилганини ҳикоя қилди:
“Бу ерда ўтирган эдик, “понг” этди-да, ёниб кетди. Ичида одам бўлиши керак, одам бўлмаса ундай бўлмайди, деб ўйладик. Кейин лом билан кувалдани олиб бориб, эшикларни бузишни бошладик. Ичида одам бўлса, ёрдам бериш керак эди”.
Уй сардори аҳолини маиший жиҳозларни текшириш ва ишлатиб бўлгандан кейин ўчиришга одатланишга чақирди:
“Аҳолини барча маиший жиҳозларни текширишга ва уларни ўчириб қўйиш кераклиги ҳақида огоҳлантирамиз. Мен ҳам уй бошқарувчиси сифатида доим текшириб туришни, ёши катталардан хабар олишни айтаман. Шундай фуқаролар ҳам борки, уларнинг турмуш тарзи яхши эмас, ичимлик ичишади ёки бирор жиҳозни ўчирмай қолдиришлари мумкин. Оқибатда шундай фожиалар юз беради. Яхшиямки, ҳеч ким ҳалок бўлмади”.
Жароҳатланган шахс 60 ёшда бўлиб, танасининг 35 фоизи куйгани айтилмоқда.
Бу каби ҳодисалар газ хавфсизлиги талабларига риоя этиш ва профилактик назорат масалаларига жиддий эътибор қаратиш зарурлигини кўрсатади. Шу билан бирга, воқеанинг аниқ келиб чиқиш сабаблари ҳозирча очиқ қолмоқда.











