Ҳиндистон 10 йил ичида коинотга еттита космик экспедиция жўнатмоқчи
Ҳиндистон келгуси 10 йил давомида яқин ва узоқ коинотни ўрганиш учун еттита учувчисиз космик экспедицияни амалга оширмоқчи. Бу ҳақда Ҳиндистон космик тадқиқотлар ташкилоти (ISRO)га таяниб The Economic Times газетаси хабар берди.
Маълум қилинишича, айни пайтда ISRO июль ойида Ойга "Чандраян-2" экспедициясини учиришга тайёргарлик кўрмоқда.
2020 йилда космик радиацияни ўрганиш билан шуғулланувчи Xposat автоматик станцияси парвоз қилади. 2021 йилда эса Қуёшни ўрганиш учун Aditya L1 космик станцияси коинотга йўлланади.
ISRO шунингдек, Венера, Марс сайёраларига экспедиция уюштирмоқчи. Бундан ташқари, 2028 йилга қадар Қуёш тизими ташқарисини ўрганиш учун Exoworlds автоматик станциясини ҳам жўнатиш режалаштирилган.
Мавзуга оид
20:33 / 07.11.2024
Ҳиндистонда уч кун ичида 10 та фил нобуд бўлди
01:52 / 07.11.2024
Кашмир Ҳиндистонни махсус автономия мақомини тиклашга чақирувчи резолюцияни қабул қилди
11:56 / 06.11.2024
Инсон матонати: 22 йил давомида тоғни йўниб йўл очган одам
17:51 / 05.11.2024