Янгийўлда юз берган автоҳалокатда икки киши ҳалок бўлди
2019 йил 17 май куни Сурхондарё вилояти Шеробод туманида яшовчи С.Ж. “Кобальт” русумли автомашинани Тошкент вилояти Янгийўл туманининг Чаманзор маҳалласи ҳудудидан ўтувчи автомагистрал йўлида ҳайдаб кетаётиб, шу йўналишда олдинда техник носозлиги сабабли тўхтаб турган фуқаро Ш.Г. бошқарувидаги “МАЗ-509А” русумли юк автомашинасининг ярим тиркама бортига урилиб тўқнашув содир этган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, натижада “Кобальт” автомашинаси йўловчилари, Сурхондарё вилояти Шеробод туманида яшаган З.М. исмли аёл ва Термиз туманида яшаган С.Х. жароҳат олиб воқеа жойида вафот этганлар.
Шунингдек, “Кобальт” автомашинаси ҳайдовчиси С.Ж. жароҳат олиб касалхонага ётқизилган ва унинг яна 2 нафар йўловчисига касалхонада тиббий ёрдам кўрсатилган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
10:00 / 08.10.2024
Янгийўлда қарийб 275 млн сўмлик “свет”дан ноқонуний фойдаланган МЧЖ аниқланди
16:23 / 29.07.2024
Волгоград областида йўловчи поезд юк машина билан тўқнашди
00:26 / 28.07.2024
Янгийўлдаги даҳшатли қотиллик. Ҳодиса жойидан репортаж
18:13 / 27.07.2024