Жаҳон | 15:06 / 22.05.2019
3081
2 дақиқада ўқилади

Индонезияда ижтимоий тармоқларларга айрим чекловлар ўрнатилди 

Фото: AFP 2019 / BAY ISMOYO

Индонезия ҳукумати Жакартада сайловлар натижалари эълон қилинганидан сўнг бошланган намойишлар ортидан ижтимоий тармоқ ва мессенжерлар орқали фотосурат ва видеороликлар юклашни чеклаб қўйди. Бу ҳақда Jakarta Post газетаси хабар бермоқда.

"Ёлғон хабарлар ва иғвогарликларга йўл қўймаслик учун ижтимоий тармоқларнинг айрим функцияларидан фойдаланишга вақтинча чеклов ўрнатдик", - деди Индонезия сиёсат, ҳуқуқ ва хавфсизлик масалалари бўйича вазири Виранто.

Коммуникация ва ахборот технологиялари вазири Рудиантарнинг сўзларига кўра, чекловлар ижтимоий тармоқ ва мессенжерларда видеролик ва фотосуратлар юклашга тегишли. Вазир бу вақтинчалик чеклов эканлигини таъкидлади.

Индонезия марказий сайлов комиссияси душанба куни 21 апрелда бўлиб ўтган сайловлар натижаларини маълум қилди. Амалдаги президент Жоко Видодо 55,5% овоз билан ғолиб чиқди. Унинг рақиби Прабово Субианто эса 44,5% овоз олди.

Сешанба куни Субиантонинг тарафдорлари намойишга чиқишди, чоршанба куни ҳам намойишлар давом этди. Пойтахт губернатори Аниса Басведанатнинг айтишича, Жакартада намойишлар вақтидаги тўқнашувларда олти киши ҳалок бўлган ва 200 киши яраланган.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид