Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев “Қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш тўғрисида”ги қонунни имзолади.
Қонунга мувофиқ, қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари қуйидагилардан иборат:
- қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш соҳасидаги устувор йўналишларни белгилаш ва чора-тадбирларни амалга ошириш;
- қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш соҳасидаги давлат дастурларини ва бошқа дастурларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш;
- мамлакатнинг энергетика хавфсизлигини мустаҳкамлаш, ёқилғи-энергетика балансининг қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланган ҳолда электр, иссиқлик энергияси ва биогаз ишлаб чиқаришга доир қисмини диверсификациялаш;
- қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш соҳасига инновацион технологияларни, илмий-техникавий ишланмаларни жорий этишни, қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларининг энергия жиҳатдан самарадорлигини оширишни, уларнинг ишлаб чиқарилишини кенгайтиришни ва маҳаллийлаштиришни рағбатлантириш;
- қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланишнинг синаб кўрилган технологиялари асосида энергия ишлаб чиқариш қувватларини яратишга тадбиркорлик субъектларини жалб этишнинг ташкилий-ҳуқуқий механизмларини такомиллаштириш;
- қайта тикланувчи энергия манбаларидан энергия ишлаб чиқарувчиларни, шунингдек қайта тикланувчи энергия манбаларининг қурилмаларини ишлаб чиқарувчиларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш;
- қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш соҳасида халқаро ҳамкорликни ривожлантириш.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
- қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш соҳасида ягона давлат сиёсати амалга оширилишини таъминлайди;
- қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш соҳасидаги давлат дастурларини тасдиқлайди;
- қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш соҳасидаги фундаментал, амалий, инновацион тадқиқотларни ривожлантириш, шунингдек илмий-техникавий ютуқларни тарғиб қилиш учун шароитлар яратади;
- қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш соҳасида халқаро ҳамкорликни мувофиқлаштиради.
Вазирлар Маҳкамаси қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш соҳасида ўз ваколатлари доирасида:
- Электр энергияси ишлаб чиқарувчи тадбиркорлик субъектларини ягона электр энергетикаси тизимига улаш регламентини;












