Фото: Лайфхакер

Бу сўзлар қўрқув, кучсизлик, умидсизликдан иборат ва орзуни рад этишга мажбур қилади. Улардан халос бўлинг.

Митчел Харпер
Bigcommerce сервиси асосчиларидан бири, CapitalHLabs студияси асосчиси.

Бу қандай сўзлар?

Ақлни бошқариш – муваффақиятнинг таркибий қисмларидан бири. Бу ҳақида кўп ёзилган. Бироқ уларни ҳаётга татбиқ этишга қараганда ёзиш ва ўқиш осонроқ.

Кулранг тусдаги ҳаётдан қониқмайдиган ҳар бир киши сўзлар бизга қай даражада кучли таъсир қилишини яхши англаши лозим.

Сиз қўллайдиган сўзлар ким бўлишингиз, қаерда якунлаб, нимага эришишингизни белгилайди. Миянгизда доимий равишда айланадиган гаплар муайян оқибатлар келтиради.

  • Мен у қадар яхши эмасман.
  • Мен бунга лойиқмасман.
  • Менга ҳасад қилишса-чи?

Руҳиятингиз ва ривожланишингизга сиз ўйлагандан кўпроқ таъсир қилувчи сўзлар мавжуд. Сиз уларни биласиз, кунига бир неча марта такрорлайсиз. Агар бу икки сўз битта гапда ёнма-ён қўлланилса, қўрқув, хавотир, ҳимоясизликни ишга туширувчи механизм сифатида ишлайди. Улар нима қилсангиз ҳам сизни тўхтатишга қодир. Ҳатто финиш чизиғига бир қадам қолган бўлса ҳам. Мазкур сўзлар қуйидагилар:

Агар … бўлса-чи?

  • Ҳаракат қилсам-у, мағлубиятга учрасам нима бўлади?
  • Қўлимдан келмаса-чи?
  • Бари режадагидек бўлмаса-чи?
  • Буни истамасам-чи?
  • Турмуш ўртоғим/болаларим/ота-онам буни маъқулламаса-чи?
  • Севган инсоним мендан кетиб қолса-чи?
  • Устимдан кулишса-чи?
  • Барини йўқотсам-чи?

Бизнес бошлаш, муваффақиятсиз муносабатларни якунлаш, бошқа мамлакатга кўчиб ўтиш, ишни ўзгартириш, умуман бирор нарсага эришиш истагидаги ҳар бир инсон учун «Агар … бўлса-чи?» саволи энг даҳшатли савол.