Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Давлат нотариал идораларини молиялаштириш тартибига тузатишлар киритилди
Фото: Dreamstime
Давлат нотариал идоралари ва нотариал архивлар фаолиятини молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низомга тузатишлар киритилди, деб ёзмоқда Norma.
Биринчидан, нотариал идоралар томонидан ҳуқуқий ва техник тусдаги қўшимча ҳаракатлар кўрсатилганлиги учун тушумлар нотариал идоралар ва нотариал архивлар фаолиятини яхшилашга йўналтирилган семинарлар, конференциялар ва бошқа тадбирларни ўтказишга сарфланиши мумкин.
Иккинчидан, нотариал идоралар ва идоравий нотариал архивлар ходимларининг лавозим маошларига ҳар ойлик шахсий устамалар белгилаш учун ягона мезон қолди – иш стажи. Бунда у анча пасайтирилди: энди устама олиш учун 3 ойдан кам бўлмаган (илгари – 1 йилдан кам бўлмаган) муддат ишлаб бериш кифоя. Бошқа барча асослар чиқариб ташланди (нотариуслар учун - илмий даража, фахрий унвонлар ва давлат мукофотлари, нотариат институтини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқишда қатнашиш; бошқа ходимлар учун – олий маълумотга эгалиги).
Учинчидан, ходим ёки унинг яқин қариндошлари (ота-онаси, эри (хотини), боласи) вафот этганда битта ходимга бир йилда тўланадиган моддий ёрдамнинг миқдорига (ЭКИҲнинг 10 бараваридан ошмаган миқдорда) чеклов қўлланмаслиги белгиланган.
Ҳужжат 31.05.2019 йилдан кучга кирди.
Мавзуга оид
18:15 / 05.05.2026
Ўзбекистонда Visa-картани қаерда ва қандай очиш мумкин?
11:40 / 04.05.2026
Ўзбекистонда автомобилни қандай расмийлаштириш ва рўйхатдан ўтказиш мумкин?
10:38 / 31.03.2026
Тошкентда халқаро молия маркази ва халқаро тижорат суди ташкил этилади
21:25 / 16.03.2026