Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Катта миқдордаги қалбаки дорилар тарқатилишининг олди олинди - Бош прокуратура
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Поп тумани бўлими томонидан ДХХ ва туман ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган, деб хабар бермоқда маҳкама матбуот хизмати.
Унда “Наманган-Шеробод” ЙПХ назорат масканида фуқаро А.И.нинг бошқарувида бўлган “Кобальт” русумли автомашина тўхтатилганида, унинг юкхонасида фуқаро А.С.га тегишли 1.200 кассетада 300 мг.лик умумий қиймати 237,8 млн. сўмлик қалбаки “REGAPEN” номли дори воситалари борлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан А.И., А.С. ва бошқаларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.
Қайд этилишича, ҳозирда тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
11:35 / 10.06.2026
Қарийб 900 млн сўмлик сифатсиз ва ҳужжатсиз дорилар аниқланди
08:15 / 04.06.2026
2030-йилларда янги тиш ўстирувчи дори бозорга чиқиши мумкин
17:11 / 19.05.2026
Андижонда қўлбола тарзда дори воситалари ишлаб чиқараётган яширин цех фош этилди
21:30 / 24.04.2026