Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси дори воситаларининг улгуржи савдосида рақобатга зид шартлар қўйилиши билан боғлиқ ҳолатларни ўрганмоқда.

Қўмита хабарига кўра, Ўзбекистонга жорий йилнинг 9 ойи давомида 305 та корхона томонидан дори воситалари импорт қилинган бўлиб, шундан 47,2 фоизи 5 та импортёр ҳиссасига тўғри келади.

Таҳлиллар бозордаги концентрация ошганини кўрсатмоқда: 2026 йил 1 октябр ҳолатига чакана дорихоналар бирлашиши ёки ёпилиши натижасида 2023 йилга нисбатан 8 фоизга қисқарган, филиаллар сони эса 33,8 фоизга кўпайган. Хусусан:

2023 йилда жами 13 744 та дорихона мавжуд бўлган:

  • улгуржи дорихоналар — 521 та;

  • чакана дорихоналар — 13 223 та, шундан:

  • асосий дорихоналар — 8 584 та;

  • филиаллар — 4 639 та.

2024 йилда дорихоналар сони 5,6 фоизга камайиб, 13 010 тани ташкил этган:

  • улгуржи дорихоналар — 466 та;

  • чакана дорихоналар — 12 544 та, шундан:

  • асосий дорихоналар — 8 416 та;

  • филиаллар — 4 128 та.

2026 йил 1 октябр ҳолатига жами 14 598 та дорихона мавжуд бўлган:

  • улгуржи дорихоналар — 449 та;

  • чакана дорихоналар — 14 149 та, шундан:

  • асосий дорихоналар — 7 940 та;

  • филиаллар — 6 209 та.

“Сўнгги вақтларда ижтимоий тармоқларда айрим импортёрлар ва улгуржи дистрибюторлар томонидан талаб юқори бўлган дори воситаларини харид қилишда