Жамият | 07:41 / 04.06.2019
23472
1 дақиқада ўқилади

Португалияда Ўзбекистон фуқароси пичоқлаб кетилди

Фото: Getty Images

Ўзбекистоннинг Мадрид шаҳридаги элчихонаси берган маълумотларга кўра, 2019 йилнинг 1 июнь куни Лейрия провинциясида (Португалия) пичоқ билан етказилган жароҳат натижасида 1983 йил 21 февралда туғилган, Самарқанд шаҳрида рўйхатга қўйилган Ўзбекистон фуқароси Икром Исломович Негматов вафот этган.

Ҳозирги пайтда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари тергов тадбирларини олиб бормоқда ва марҳумнинг қариндошлари Ўзбекистон фуқаросининг жасадини Самарқанд шаҳрида дафн этиш мақсадида жўнатиш учун ҳужжатларни тайёрлашмоқда.

Элчихона вазиятни назоратга олган ва зарурат туғилганда консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатади.

Консуллик-ҳуқуқий департаменти марҳум Ўзбекистон фуқаросининг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик изҳор этган ҳамда Испания ва Португалияда бўлиб турган ватандошларга зарурат туғилган ҳолатларда Мадрид шаҳридаги мамлакат элчихонасига қуйидаги телефон рақами орқали мурожаат қилишлари мумкинлигини маълум қилди: +34-91-310-16-39.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид