Хабар қилинишича, Саудия Арабистонининг Acwa компанияси билан ҳамкорликда амалга оширилаётган йирик энергетика лойиҳасининг муҳим қисми Нуробод туманидан Тошкент вилоятидаги «Ҳалқа» подстанциясигача бўлган 350 км узунликдаги икки занжирли 500 кВли электр узатиш тармоғи бўлиб, у Самарқанд, Жиззах, Сирдарё ва Тошкент вилоятлари ҳудудидан ўтади.

Нуробод — Тошкент «Ҳалқа» электр узатиш тармоғи қурилишини 2028 йилнинг биринчи чорагида якунлаш режалаштирилган.

Шунингдек, лойиҳа доирасида яна 150 км узунликдаги 220 кВли электр узатиш тармоғи барпо этилмоқда. Ҳозирда ушбу тармоқ қурилишининг 50 фоизи якунланган бўлиб, уни 2027 йил май ойида тўлиқ битказиш режалаштирилган. Натижада лойиҳа доирасида жами 500 км электр узатиш тармоғи барпо этилади.