Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сурхондарёда ҳарбий хизматчилар Ҳайит байрамини янги уйларда кутиб олишади
Сурхондарёнинг Денов туманида қуриб битказилган янги уйларнинг калитларини ҳарбий хизматчиларга тантанали равишда топширилди.

Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, ҳарбий оркестр ҳамда карнай-сурнайлар садоси остида уйларни топшириш маросимида Денов тумани ҳокими Бахтиёр Иботов, Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ қўшинлари қўмондонлиги вакиллари ҳамда ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзолари иштирок этди.

Хайробод қўрғонида жойлашган ҳарбий шаҳарчада барпо этилган 48 хонадонга мўлжалланган икки қаватли жами 3 та уйда ҳарбийлар ва уларнинг оила аъзолари учун барча зарур қулайликлар яратилган.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йил режаси бўйича 74 та уй ипотека кредити асосида, 21 таси хизмат уйлари сифатида қурилиб, ҳарбий хизматчиларга тантанали равишда топширилмоқда.


Мавзуга оид
09:05 / 17.06.2026
Афғонистондан олиб кирилган 37,6 кг гиёҳвандлик воситалари фош этилди
18:00 / 12.06.2026
Сурхондарёда уч йигит сувга чўкиб ўлди
10:45 / 10.06.2026
Айрим шаҳарларда ҳарбий хизматчилар учун ижара компенсацияси оширилади
20:37 / 03.06.2026