Жаҳон | 17:55 / 05.06.2019
8098
1 дақиқада ўқилади

Зеленский Украина референдум ўтказилганидан кейин НАТОга киришига ваъда берди

Фото: РИА Новости / Стрингер

Украина албатта Шимолий Атлантика альянсига киради, фақат ушбу масала референдумга қўйилиши лозим, деди Украина президенти Владимир Зеленский.

"НАТОга йўл биринчи навбатда мамлакат хавфсизлиги ва армиямиз даражасидир. Биз украиналикларга НАТО нима эканлиги, унинг қўрқинчли эмаслигини айтишимиз лозим. Украиналиклар барчасига тайёр бўлишганида биз бу масалани референдумга қўямиз ва Украина албатта НАТОга киради", - деди Зеленский.

Аввалроқ Зеленский Украинанинг НАТОга кириши масаласида референдум ўтказмоқчи эканлигини билдирганди.  

Экспертларнинг фикрича, Киев яқин 20 йил ичида НАТО аъзолигига даъвогарлик қила олмайди.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид