Ўзбекистон | 08:21 / 08.06.2019
12623
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда ОТМ рейтингини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди 

Фото: shutterstock/vostock-photo

Ҳукумат қарори билан Олий таълим муассасалари рейтингини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар бермоқда.

Низомга мувофиқ, олий таълим муассасалари рейтинги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан аниқланади.

Рейтингни аниқлаш учун маълумотлар 1 февралгача вазирлик ва идоралар томонидан тақдим қилинади.

Инспекция ҳар йили май-июнь ойларида қуйидагиларни ўтказади:

профессор-ўқитувчиларнинг хорижий тил ва ахборот-коммуникация технологияларига оид билимларини аниқлаш учун тест;

талабаларнинг мутахассислик фанларига оид билимини аниқлаш учун назорат ишлари ва таълим сифатини ўрганиш бўйича сўровнома.

Рейтинг натижалари ҳар йили кейинги ўқув йили бошланишидан кечикмай Инспекциянинг сайтида эълон қилинади.

Мавзуга оид