8 июнь куни Хива шаҳрида Паҳлавон Маҳмуд номидаги I Халқаро баҳодирлар ўйинлари старт олди, деб хабар беради Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати.

Фото: Хоразм вилояти Туризмни ривожлантириш департаменти матбуот хизмати

Мусобақанинг тантанали очилиш маросими тарихий-меъморий комплекс ҳисобланмиш Ичан-қалъада ўтказилди. Унда Хива шаҳар ҳокими Собир Жуманиязов, World Strongmen Federation (WSF) раиси Владислав Редкин, Малайзиядаги Challenge 2018 этноспорт турнири ғолиби Жереми Ҳогг нутқ сўзладилар.

Фото: Хоразм вилояти Туризмни ривожлантириш департаменти матбуот хизмати

Турнирда Ўзбекистон, Эрон, АҚШ, Хитой, Бразилия, Ҳиндистон, Япония, Россия, Украина, Латвия, Австралия, Греция ва Марказий Осиё мамлакатлари спортчилари иштирок этмоқда. Улар 2 кун давомида миллий нақшли устунларни кўтариш ва ушлаб туриш, оғир тошларни устунларга ўрнатиш, мевалар билан тўлдирилган аравани кўтариш, поезд локомотивини 20 метрга тортиш ва бошқа мусобақаларда асосий соврин учун куч синашадилар.

Фото: Хоразм вилояти Туризмни ривожлантириш департаменти матбуот хизмати

Бундан ташқари, турнир доирасида спорт таълим муасассалари ўқувчилари билан учрашувлар, маҳорат дарслари, саҳналаштирилган чиқишлар ва кўнгилочар спорт тадбирлари ўтказилади.

Фото: Хоразм вилояти Туризмни ривожлантириш департаменти матбуот хизмати
Фото: Хоразм вилояти Туризмни ривожлантириш департаменти матбуот хизмати