Ўзбекистон | 15:25 / 13.06.2019
24862
1 дақиқада ўқилади

Сарвар Отамуродов ва Ҳотамжон Кетмонов Қонунчилик палатаси спикерининг ўринбосари лавозимидан озод этилди

Айни пайтда Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги ялпи мажлиси бўлиб ўтмоқда, деб хабар берди «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати матбуот хизмати Telegram-каналида. 

Хабар қилинишича, депутатлар томонидан қатор ташкилий масалалар кўриб чиқилди.

Жумладан, Сарвар Отамуродов Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикерининг ўринбосари ҳамда Инновацион ривожланиш ва ахборот технологиялари масалалари қўмитаси аъзоси лавозимидан озод этилди.

Сарвар Отамуродов

Шунингдек, Ҳотамжон Кетмонов Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикерининг ўринбосари ҳамда Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси аъзоси лавозимидан озод этилди.

Ҳотамжон Кетмонов
Фото: ЎзХДП

Алишер Қодиров Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикерининг ўринбосари этиб сайланди.

Алишер Қодиров
Фото: Халқаро пресс-клуб

Эслатиб ўтамиз, 22 май куни Сарвар Отамуродов Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси марказий кенгаши раислигидан ҳамда 1 июнь куни Ҳотамжон Кетмонов Халқ демократик партияси Марказий Кенгаши раислигидан кетганди.

Мавзуга оид