Жаҳон | 08:50 / 14.06.2019
14572
1 дақиқада ўқилади

Саудия Арабистонидаги аэропорт яна ҳужумга учради 

Фото: Al Arabiya

Ямандаги “Ансор Аллоҳ” ҳаракати тарафдорлари учувчисиз парвоз қурилмалари ёрдамида Саудия Арабистонидаги Абҳа шаҳри аэропортига ҳужум қилишди. Бу ҳақда Яманнинг Al Massira телеканали хабар берди. 

Саудия матбуот агентлиги ўз навбатида Саудия Арабистони ҳаво ҳужумига қарши тизимлари ва ҳарбий-ҳаво кучлари 5 та дронни уриб туширганини хабар қилган. Таъкидланишича, дронлар нишонида аэропортдан ташқари, Ҳамис-Мушайт шаҳри ҳам бўлган.

Маълум қилинишича, воқеа оқибатида аэропортдаги авиаалоқа издан чиқмаган, парвозларда ушланишлар қайд қилинмаган. 

12 июнда ҳам ҳусийлар Абҳа аэропортига ракета ҳужуми амалга оширганди. Саудия Арабистони бошчилигидаги коалиция маълум қилганидек, ракета аэропортнинг кутиш залига теккан. Оқибатда турли миллатдаги 26 киши жабр кўрган.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид